21 января 2018 г.

Асосий масала - ўқувчиларнинг таълим-тарбиясидир!

Нишон маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “бешлик” ва бошланғич ташкилот етакчилари иштирокида йиғилиш ташкил этилди ва етакчиларнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

- Ёшлар етакчиси мактабидаги, маҳалласидаги ёшларни ортидан эргаштира олмас экан, ундай бефарқ етакчи бизга керак эмас, то аҳвол яхшиланмагунча керак бўлса тун-у кун таълим муассасаларини кезаман, - деди куюниб Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов. - Асосий масала - ўқувчиларнинг таълим-тарбияси. Ҳалигача ёшлар вилоят Кенгашига бориб, "Мен Ёшлар иттифоқига аъзо бўлмоқчи эдим, туманимиздаги тўгаракка қатнасам бўладими?", деб келади. Сизлар қайерга қараяпсизлар? Қачон кириб борасизлар ёшлар қалбига, ҳурматли етакчилар?

Комментариев нет:

Отправить комментарий