10 января 2018 г.

Омонмисан, аскар дўстим?

Қашқадарёда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ўртасида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси!” шиори остида видеомулоқот ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар, вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ва ёшлар иштирок этди. 
– Ватани тинчлигини ҳимоя қилишдек шарафли бурч бўлмаса керак, биз йигитлар учун – дейди Тошкент вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган Обиджон Жўраев. – Мана бугун азиз ва меҳрибон ота-онам, қадрдон дўстларим билан экран орқали дийдор кўришдим. Бу менга янада ғайрат ва шижоат бағишлади. Аскарлик бахти менга яқинларимни, Ватанимни янада кўпроқ севишни ўргатди, ватанпарварлик, содиқлик туйғуларини чуқурроқ ҳис қилдим. Ҳарбий хизмат ҳаётимнинг энг мазмунли даври бўлиб қолади.
Видеомулоқотда Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ота-оналари, яқинлари ва дўстлари билан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситасида дийдорлашди, бир-бирларини яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. 
- Бугунги “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси” телекўприги ҳам Ватанимиз сарҳадларида фидойилик билан  хизмат қилаётган азамат ўғлонларимиз билан ўтказилаётган навбатдаги тадбирларимиздан биридир, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши Шомурод Сатторов. – Видеомулоқотда Тошкент вилоятилик аскарлар ҳамда Тошкент вилоятида йигитлик бурчини бажараётган вилоятимиз мард ўғлонларининг синфдошлари, дўстлари, маҳалладошлари йиғилишди. Бу тадбирни оқибат байрами, меҳр байрами деб атаган бўлардим. Чунки, дўстининг ютуғидан қувонган, дўстини соғинган, унинг дийдорини кўриш учун бу ерга келган ёшларни кўриб, ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизнинг келажаги ишончли қўлларда эканига амин бўлдим.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий