26 января 2018 г.

Қашқадарёлик “Жасорат” клуби аъзолари жасоратга шай!

Вилоят “Ёшлар” марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Жасорат” клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган клубнинг олдига кўплаб вазифалар қўйилган.
Жумладан, ёшларни диний-экстремистик ва бошқа бузғунчи ташкилотлар таъсиридан, четдан “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсир ва таҳдидлардан асраш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузурлик ва жиноятчилик профилактикасини амалга ошириш ва информацион хуружларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантиришга кўмаклашиш, Вояга етмаган шахсларнинг ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракати ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишларини ҳамда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз кўнгил очиш (дам олиш) жойларида бўлишларига йўл қўймасликдан иборат
— Бир йиллик ҳарбий хизматни ўтаганман, - дейди ҚДУ талабаси Раҳматов Бобур. - Мен ўқишни тамомлаб, келажакда ИИБда ишлаш ниятидаман. Ўзимни малакамни ушбу клубда ошириш билан бир қаторда юртимиз тинчлиги ва аҳоли фаровонлиги, тенгдошларимнинг тўғри йўлда давом этишлари учун куч-ғайратмни кўрсатаман ҳамда ўзим орзу қилган касбимга салоҳиятли кадр бўлиб бориш мақсадидаман.
Тадбир давомида клуб аъзоларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг гувоҳномалари топширилди. 

Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий