Қашқадарё вилоятининг қадимий ва
навқирон Шаҳрисабз шаҳридаги “Коба мақом маркази”да “Қашқадарё вилоятида
хавфсиз туризм ва туризм маданияти” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Туризмни
ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил
этилган очиқ мулоқотда туризмни ривожлантириш учун олиб борилаётган ишлар
таҳлили, йўналиш бўйича туризмни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа тақдимоти,
хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари ва ёшлар туризми ва туризм маданияти
ҳақида сўз борди.
Шунингдек,
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрь куни "Бухоро, Самарқанд, Хива ва
Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги қарори асосида Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё
вилоятлари Ички ишлар бошқармалари тузилмаларида Хавфсиз туризмни таъминлаш
бошқармалари фаолияти, уларнинг асосий вазифалари ҳақида ҳам атрофлича
маълумотлар берилди.
-
Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларининг асосий вазифаси сайёҳлик намойиши
объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, сайёҳларга
нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш
ҳамда уларни бартараф этиш ҳисобланади, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши
раисининг биринчи ўринбосари С.Жўраев. - Уларнинг бошлиқлари бир вақтнинг ўзида
ИИБ бошлиғи ўринбосари саналиб, шахсий таркиб биринчи навбатда хорижий тилларни
билувчи ходимлар орасидан танлов асосида шакллантирилди.
Тадбир
чинакамига очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, ҳар бир маърузадан сўнг мавзуга
оид савол-жавоблар мунозара майдонига айланди.
Аҳрор Содиқов.





Комментариев нет:
Отправить комментарий