9 января 2018 г.

Қашқадарё: Ёшлар иттифоқи ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди. Имзоланган меморандумга биноан, Қашқадарё вилоятидаги мавжуд ҳарбий қисмларда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.

Янги сайланган бошланғич ташкилот етакчилари билан вилоят Кенгаши раиси учрашув ўтказиб, ёш ҳарбий хизматчилар учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ташаббусларини рағбатлантириш борасида 2018 йилда Ёшлар иттифоқи томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди.
Учрашув давомида бошланғич ташкилот етакчиларининг ёшлар иттифоқи тузилмаларини йўлга қўйиш ва унинг фаолияти ҳамда ҳарбий хизмат билан боғлиқ бир қатор саволларига Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов томонидан атрофлича жавоб берилди.

Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий