16 января 2018 г.

Қашқадарёда “бешлик” иштирокида кенгайтирилган йиғилиш якунига етди. Натижалар қандай?

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан жорий йилнинг 17-21 январь кунлари “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва жонлантириш сафарбарлиги” эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 16 январь куни Қашқадарё вилоят “Ёшлар” марказида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси, вилоят ИИБ бошлиғининг ёшлар масаласи бўйича ўринбосари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масаласи бўйича ўринбосари ва вилоят “Камалак” болалар ташкилоти раиси иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди.
Унда “Тарғиботчилар” гуруҳларини ташкил этиш ва туман (шаҳар)лардаги мавжуд барча умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларига “бешлик”нинг ташрифи, улар томонидан бошланғич ташкилотларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, бошланғич ташкилотларнинг хонаси, жиҳозланиши ва моддий-техника базасига алоҳида эътиборини қаратиш ишларини ташкил этиш ва “Менинг мактабим (коллежим, лицейим, институтим, университетим) ҳуқуқбузарликдан ҳоли!” акцияси ҳафтанинг ҳар пайшанба куни белгиланган тартиб асосида ўтказилиб борилишини таъминлаш каби “бешлик” олдида тўрган бир қатор вазифалар муҳокама қилинди.


Амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан тезкор маълумотлар тақдим этиш, юқоридаги вазифаларнинг бажарилишини вилоят ва Республика ОАВларда ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилиши бўйича келишиб олинди.

Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий