20 ноября 2019 г.

Чироқчи туманининг мард ва меҳнатсевар инсонлари!


                                          Ҳурматли тадбиркорлар!
           Чироқчи туманининг мард ва меҳнатсевар инсонлари!
Чироқчи тумани – Қашқадарё вилояти ва Республикамизда ўзига хос тарих ва маданий меросга эга бўлган, тобора ривожланиб бораётган  туманлардан бири бўлиб ер майдонининг кенглиги билан ажралиб туради.

Шаҳрисабз туманининг ишбилармон, очиқкўнгил ва танти инсонлари!


Ҳурматли тадбиркорлар!

Қарши тумани ҳокимининг тадбиркорларга МУРОЖААТИ


 Ассалому алайкум азиз юртдошлар,
 ҳурматли тадбиркорлар!

Косон тумани ҳокими тадбиркорларга мурожаат қилди

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзининг ташаббускорлиги, замонавий фикрлаши, қобилияти, илғор технологияларга бўлган чанқоқлиги туфайли, яхши ютуқларга эришаётган тадбиркорлар сони йилдан йилга ўсиб бораётганлиги қувонарли ҳол албатта.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Мухтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

Туманимизда кичик бизнес субъектлари сони йил бошида 1458 та бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб 1645 тага етди, йил охирига қадар 150 тага кўпайиши кутилмоқда. Бу албатта туманимизда тадбиркорлик ривожланаётганидан далолат беради.

Қадрли тадбиркорлар!
Мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб, тумандаги катта тажрибага эга бўлган, тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб етарлича кўникмаларга эга бўлган тадбиркорларнинг таклифларини умумлаштириб, шунингдек ўтган давр мобайнида тумандаги Бош вазир қабулхонасига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатларни чуқур таҳлил қилиб, унда кўтарилган масалаларни инобатга олган ҳолда бутун туманимиз тадбиркорларига мурожаат қиламан:

БАРЧАМИЗ СИЗ УЧУН ЯҚИН КЎМАКЧИ, ҲАМКОР ВА ДЎСТМИЗ

Касби туманидаги барча фуқароларга, иқтисодиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган тадбиркор, ишбилармон ва бизнес вакилларига туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг
М У Р О Ж А А Т И
   
Ҳурматли тадбиркорлар!
  Касби туманининг ишбилармон ва танти  инсонлари!
Касби тумани – мамлакатимизнинг ўзига хос катта тарих ва маданий меросга эга бўлган, тобора ривожланиб бораётган гўшаларидан биридир. Туманда йилига 60000 тоннадан зиёд пахта хом ашёси,             70000 тоннага яқин дон маҳсулотлари етиштирилади.
Касби туманида кўплаб тадбиркорлар муваффақиятли фаолият олиб бормоқдалар. Уларнинг йирик лойиҳалари, эришган ютуқлари ҳудудни жадал ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Қадрли дўстлар!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
            Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли тадбиркорлар ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик каби бюрократик тўсиқлардан халос бўлди, вақти ва маблағини тежаш имконияти яратилди. Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларда тадбиркор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий этилди.
Хусусий мулк ва тадбиркорлик учун кенг шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Макроиқтисодий барқарорлик таъминланмоқда. Валюта бозори либераллаштирилди. Қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Буларнинг барчаси  мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.
Ўз навбатида, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Бинобарин, юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Тадбиркорлик ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари ўз ечимини топади.
          Демак, бизнинг асосий вазифамиз -  кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашда бу соҳа ҳиссасини янада ошириш учун қулай шарт-шароит яратиб беришдан иборат.
  Азиз тадбиркорлар!
  Жорий йилнинг  7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Мухтарам Президентимизнинг таьбири билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.
Мамлакатимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида соханинг иқтисодиёт барқарорлигидаги ўрни тобора ўсиб бормоқда.
Туманимизда ҳозирги кунда жами 2850 та кичик бизнес субъектлари фаолият олиб бормоқда.
Лекин, мавжуд имкониятлар ва таҳлиллардан кўринишича, тадбиркорлик соҳасида айниқса худудларда қиладиган ишларимиз жуда кўплигини кўриш мумкин.
Хусусан, жорий йил 1 ноябрь ҳолатига Бош вазир қабулхонаси Касби туман бўлимига тадбиркорлар томонидан жами 136 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда 136 та муаммоли масалалар қайд этилган.