Ҳурматли тадбиркорлар!
Чироқчи туманининг мард ва меҳнатсевар
инсонлари!
Чироқчи тумани – Қашқадарё
вилояти ва Республикамизда ўзига хос тарих ва маданий меросга эга бўлган, тобора
ривожланиб бораётган туманлардан бири
бўлиб ер майдонининг кенглиги билан ажралиб туради.
Туманимизда кўплаб ер ости ва ер
усти бойликлари, мафтункор иқлим, энг муҳими, қулай тадбиркорлик ва ишбилармонлик
муҳити мавжуд.
Шу сабабли ҳам Чироқчи туманида
кўплаб тадбиркорлар муваффақиятли фаолият олиб бормоқдалар. Уларнинг йирик
лойиҳалари, эришган ютуқлари ҳудудни жадал ривожлантириш ва аҳоли турмуш
даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Қадрли дўстлар!
Муҳтарам Президентимиз
Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни
юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя
қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга
оширилмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли тадбиркорлар ортиқча оворагарчилик,
қоғозбозлик каби бюрократик тўсиқлардан халос бўлди, вақти ва маблағини тежаш
имконияти яратилди. Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро
муносабатларда тадбиркор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий этилди.
Хусусий мулк ва
тадбиркорлик учун кенг шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Макроиқтисодий
барқарорлик таъминланмоқда. Валюта бозори либераллаштирилди. Қишлоқ хўжалигида
туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Буларнинг
барчаси мамлакатимиз иқтисодиётининг
таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат
қилмоқда.
Ўз навбатида, тадбиркор нафақат
ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Бинобарин,
юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Халқ бой
бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Тадбиркорлик ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса,
ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари ўз ечимини топади.
Демак, бизнинг асосий
вазифамиз - кичик бизнес ва тадбиркорлик
соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз
иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни
мустаҳкамлашда бу соҳа ҳиссасини янада ошириш учун қулай шарт-шароит
яратиб беришдан иборат.
Азиз тадбиркорлар!
Жорий
йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан давлат бюджетига тушумлар
прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада
ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича
кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга
бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам мамлакатимизда тадбиркорлик ва
кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор
йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Мухтарам Президентимизнинг таьбири
билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш
орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.
Мамлакатимизда ҳам
тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга
оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида соханинг иқтисодиёт барқарорлигидаги
ўрни тобора ўсиб бормоқда.
Туманимизда ҳозирги кунда жами 1612 та кичик бизнес субъектлари мавжуд
бўлиб, улар ялпи ҳудудий маҳсулотда ўз улишига эгадир.
Шунингдек, мавжуд маълумотлар ва
таҳлиллардан кўринишича, тадбиркорлик соҳасида айниқса жойларда қиладиган
ишларимиз жуда кўплигини кўриш мумкин.
Хусусан, жорий йил 1 ноябрь
ҳолатига Бош вазир қабулхоналарига тадбиркорлар томонидан жами 91 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб,
уларда 91 та муаммоли масалалар қайд
этилган.
Жумладан, 26 таси кредит олишда, 43 таси
ер ажратиш, 3
таси бўш бино ажратишда амалий ёрдам сўраб, 1 таси ваколатли
органлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлардан норози бўлиб, 18 та ҳолатларда эса бошқа турли мурожаатларни
ташкил қилади.
Шунга кўра, қайд этиш лозимки, туманимизда
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли иш ташкил қилишимиз, мазкур соҳа
бўйича тумандаги мавжуд имкониятлардан тадбиркорларни яқиндан таништириб бориш
зарур. Акс ҳолда эртанги натижа биз кутгандек бўлмаслиги мумкин.
Айтайлик, саноат сохасида иш
бошламоқчи бўлган тадбиркорлар эътибор қаратсак, туманимиз худудида киварцет,
паливой шпат, кремний, мармар, марганец, бентонит, пигматит ва охактош каби фойдали
қазилмаларнинг захиралари мавжуд.
Ушбу хом-ашё захираларидан саноат махсулотлари
ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш, яъни маҳаллий хом-ашё негизида
қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин.
Туманнинг аксарият ҳудудларида
пухта ўйланган ва режалаштирилган агротехник тадбирлар ўтказилиши самарасида
йилига 2-3 мартадан ҳосил олиш имкони мавжуд.
Туризмни яхши йўлга қўйиш ва уни
ривожлантиришга қизиқувчи тадбиркорлар эътибор берсалар, Чироқчида тарихий
жойлар, диққатга сазовор ёдгорликлар, муҳим маданий анъаналар, маҳаллий
маҳсулотлар ва табиий заҳиралар кўп бўлиб,
бу нарса туманда маданий сайёҳликни яхши имкониятлар эшигини очади.
Туманимизда бўш ер майдонларини
олиш тартиби ҳам анча такомиллаштирилиб, олдинги эски тартибга нисбатан
анчагина шаффофлашди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер
участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиб
тўғрисида” ги 493-сонли қарорига асосан бўш турган ер участкаларини “E-IJRO
AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига чиқарилмоқда.
Туманда 228 та бўш турган бино
(ер майдони 56,7 га) дастурга киритилган бўлиб, 67 таси аукционга чиқарилган. Шундан
53 таси сотилган ва 11 таси аукционда турибди.
Чироқчида чорва молларини боқиш,
уни кўпайтириш учун барча имкониятлар мавжуд бўлганлиги сабабли бу соҳада қайта
ишлаш лойиҳларини амалга ошириш имкониятлари катта.
Бизнинг асосий фаолиятимиз – элу
юрт равнақи, мамлакатимиз иқтисодий фаровонлиги, аҳолининг бандлиги ва
рўзғорига барака киритаётган қадрдонларимиз –тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга
қаратилади. 50 фоиз иш
вақтимизни янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва фаолиятини
вақтинча тўхтатган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга, кичик
ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида
амалга оширишга, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор
янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини
ошириш йўлида сарфлаймиз.
Қадрли тадбиркорлар!
Мавжуд имкониятларни ҳисобга
олиб, тумандаги катта тажрибага эга бўлган, тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар
давомида меҳнат қилиб етарлича кўникмаларга эга бўлган тадбиркорларнинг таклифларини
умумлаштириб, шунингдек ўтган давр мобайнида тумандаги Бош вазир
қабулхоналарига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатларни чуқур таҳлил
қилиб, унда кўтарилган масалаларни инобатга олган ҳолда бутун туманимиз
тадбиркорларига мурожаат қиламан:
-туман ҳокими сифатида ўзим ҳар куни соат 19-00 дан 22-00 гача тадбиркорларни
тўғридан-тўғри қабул қиламан;
-келгусида ҳамма нарса, давлат органлари ва уларнинг мансабдор
шахсларининг барча сайи ҳаракатлари фақат тадбиркорлар учун бўлиши
таъминланади;
-бундан буён тадбиркорларга ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига ҳеч
қандай тўсиқлар бўлмаслиги кафолатланади;
-тумандаги барча раҳбарлар тадбиркорларга яқиндан кўмакчи ва
ҳамкорликда ишлаши таъминланади;
-туман ҳокими ҳамда бошқа сектор раҳбарлари ҳар куни тадбиркорлар ва
уларнинг муаммолари билан шуғулланиши кафолатланади;
-махсус график ишлаб чиқилган
ҳолда туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари Ўзбекистон
Республикаси ва вилоят Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш
қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳар-бир маҳаллаларда мунтазам равишда сайёр
қабуллар ташкил этади;
-ҳар бир давлат идораларига тадбиркорлар томонидан тўғридан-тўғри ҳамда
Бош вазир қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб
чиқилиб ҳал этилиши сўзсиз таъминлаш чоралари кўрилади;
-тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашиш, рухсатсиз тадбиркорлик
мулкларига зарар етказиш ва бошқа турдаги ғайри қонуний хатти-ҳаракатлар
қонуний жавобгарликка тортилиши кафолатланади.
Тадбиркор ва унинг тадбиркорлик фаолиятига ҳеч қандай тўсиқ, ғов
бўлишига йўл қўйилмайди. Тумандаги 4 сектор раҳбари – туман ҳокими, туман
прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари барчамиз
Сиз учун яқин кўмакчи, ҳамкор ва дўстмиз.
ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Чироқчи туман ҳокими Х.Джураев
Мурожаат учун телефон рақамим:
75-562-18-55
Комментариев нет:
Отправить комментарий