20 ноября 2019 г.

Қарши тумани ҳокимининг тадбиркорларга МУРОЖААТИ


 Ассалому алайкум азиз юртдошлар,
 ҳурматли тадбиркорлар!


Маълумки, бугунги кунда барча соҳада бўлгани сингари шаҳримизда ҳам тадбиркорлик ва кичик бизнесни тўғри йўлга қўйиш, замонавий лойиҳаларни ва хорижий технологияларни, янги инновацион ғояларни ҳаётга  тадбиқ этишда Сизларнинг ҳам беминнат хизматларингиз мужассам. Чунки азалдан Шаҳрисабз шаҳри тадбиркорлар, ишбилармонлар, ҳунармандлар, олиму фузалолар, шоиру- ёзувчилар, косибу –касаначилар маскани  бўлган. Буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомиз ”Ишбилармон, мардлик  ва шижоат  соҳиби, азми қатьий тадбиркор  ва ҳушёр  бир  киши  минг–минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан  яхшидир” деб бежизга  айтмаган. Бу сўз замирида олам-олам маъно бор. Шу боис бугун мустақиллик  шарофаати туфайли Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган мислсиз ўзгаришлар ва янгиликларда Шаҳрисабзлик тадбиркорларимиз ва ишбилармонларимизнинг ҳам  муносиб ҳиссалари  бор.
  Мамлакатимизда  Президентимиз томонларидан тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш мақсадида кейинги уч йилда 50 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бунинг натижасида шаҳримизда ҳам жорий йилнинг 10 ойлигида янгидан ташкил этилган юридик мақомдаги тадбиркорлик субъектлари сони, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан          2,5 баробарга ошди.
Шаҳримизда ҳозирги кунда жами 1379 та кичик бизнес субъектлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 294 та субъектлар ташкил қилинди.
Маълумки,  Президентимиз Шавкат  Мирзиёевнинг саъйи ҳаракатлари ва шахсий ташаббуслари билан мамлакатимизда тадбиркорликнинг қонуний асослари мустаҳкамланди. Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, чет эл экспертларини жалб қилиш орқали тадбиркорлик ривожи учун қулай муҳит шаклланди.
Шаҳардаги барча ташкилотларнинг тадбиркорлик соҳасига оид фаолиятини танқидий таҳлил қилган ҳолда, тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб бораётган ишларимиз талабга жавоб бермаслигини чуқур англаган  ҳолда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган қўйидаги  мавжуд муаммоларни ҳал этишни:
-тадбиркорлар учун ер ажратиш ва инфратузилма тармоқларига уланишда белгилаб берилган муддатларга риоя қилмаслик ёки асоссиз рад этишни;
-тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, рухсат бериш, лицензиялаш ва мулкга эгалик ҳуқуқини белгилашда ваколатли органлар томонидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилишни;
-кредит ажратишда “ресурс йўқ”, “гаров таъминоти етарли эмас” каби асоссиз баҳона қидириш, кредит фоизларининг юқорилиги ҳамда гаровга қўйилаётган мулкларни нархлашда тадбиркор билан банк ўртасида келишмовчиликларни;
-банклар томонидан кредит фоизини белгилашда тадбиркорлик йўналишидан келиб чиқиб, дифферинциал ёндошувнинг йўқлиги сабаб, саноат ва   хизмат  кўрсатиш соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни;
-тадбиркорларга тегишли бўлган хусусий мулкларни асоссиз олиб қўйиш, ободонлаштириш баҳонасида мулкини ноқонуний бузиш ёки кўчириш ҳолатларини;
-солиқ имтиёзларини қўллаш, фаолиятингизга асоссиз аралашиш ва ҳомийлик қилишга мажбурлаш ҳолатларига барҳам беришни;
-маҳаллий хокимликларда малакали мутахассисларни етишмаслиги,  солиқ, савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, архитектура, кадастр ва шу каби тадбиркорлик фаолиятига алоқадор бўлган бошқа кўплаб идоралар ўртасида ўзаро боғлиқликнинг мувофиқлашмаганлиги сабабли, шаҳардаги тадбиркорликни ривожлантириш мумкин бўлган соҳаларидан келиб чиқиб, ташаббускорлар ва инвесторларни йўналтириш, бу борада зарур ахборотларни тақдим қилиш тизимини тўлақонли шакллантиришни зиммамизга оламиз.
Бунинг исботи сифатида, Шаҳрисабз шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ўз фаолиятини бошлаган қисқа 5 ой ичида, қабулхонага қилинган 64 та мурожаатда, 71 та муаммоли масалалар қайд этилганлигини таъкидлашнинг ўзи етарли.
         Ўз навбатида, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам таянчидир. Бинобарин, юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Тадбиркорлик ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари ўз ечимини топади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий