Аввал хабар
берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги, Миллий гвардия ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона
қўмитаси билан Қўшма Қарор имзолаган эди.
Қўшма қарор
ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 январь куни Қашқадарё вилоят божхона
бошқармасида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотини тузиш бўйича Таъсис
йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу таъсис
йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторов, Қашқадарё
вилоят божхона бошқармаси бошлиғи М.Аманов ва бошқарманинг 30 ёшгача бўлган
ходимлари иштирок этишди.
Бошқарманинг
Ёшлар етакчиси лавозимига тавсия этилган 3 нафар номзодддан энг кўп овоз
тўплаган Норов Бекзод Бекмуродович ушбу лавозимга лойиқ деб топилди.
Шундан сўнг,
Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси ва бошқарма бошлиғи билан ёш
ходимларнинг очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий