11 января 2018 г.

Қашқадарёда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 13-14 январь кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Қарши шаҳрида жойлашган “АТЛАС” савдо мажмуасида вилоятдаги ёш ҳунармандларнинг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада миллий либос ва уй-рузғор буюмлари, миллий услубдаги заргарлик маҳсулотлари ва бошқа кўплаб ажойиб миллий совға ва эсдалик буюмларини энг арзон чегирмали нархларда харид қилишингиз мумкин.
Меҳмонлар учун ажойиб ва кутилмаган совғалар тайёрланган.

Кўргазмага кириш бепул.

Комментариев нет:

Отправить комментарий