25 декабря 2017 г.

Иситиш тизими иситяптими?

Қашқадарё вилояти Ёшлар етакчиси тоғли ҳудудлардаги таълим муассасалари ҳолатини ўрганмоқда!

Маълумки, айни қиш мавсуми бошланган бир пайтда ўқувчиларнинг иссиқ синфхоналарда таълим олиши ўта муҳим.
Шу сабаб, вилоятдаги ҳолатни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси тоғли ҳудуд ва қишлоқларда жойлашган таълим муассасаларида бўлди.
Жумладан, бир неча мактабларнинг амалдаги ҳолатига ижобий ечим берди. Синфхоналар ҳомийлар кўмаги билан иситиладиган бўлди.

Ундан ташқари вилоят Кенгаши раиси қуйидаги рақамларни қолдириб, (0575) 225-47-90, +99898 777-66-01 Нодир Жўмаев, вилоят Кенгаши Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири) аҳолидан мактаблардаги иситиш тизими ва бошқа муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилиниши ва ҳал этилишини маълум қилди.
Энди ўқувчилар дарс бошланишидан 10-15 минут олдин келиб, иссиқ синфхоналарда уй вазифаларини қайтадан кўздан кечириб олиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
Ҳозиргина чекка бир қишлоққа ташриф буюриб, худди шундай холатни бартараф этиб, тенгдошларингизни иссиқ хоналарда таълим олишини кафолатладик.

Комментариев нет:

Отправить комментарий