28 августа 2017 г.

“YOSHLAR-TUR” веломарафонининг Миришкор туман босқичи

Миришкор туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ИИБ, туман “Нуроний” жамғармаси, туман Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, туман тиббиёт бирлашмаси, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман Маданият бўлими, ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш, спортнинг велоспорт турини оммавийлаштириш мақсадида “YOSHLAR-TUR” веломарафонининг туман босқичи ташкил этилди.
Мусобақа натижаларига кўра, 9-14 ёшли спортчилар ўртасида А.Темиров 1-ўринни, М.Файзуллаев ва Ш.Норбобоевлар 2-ўринни, Ж.Бозоров 3-ўринни, 15-17-ёшли спортчилари ўртасида С.Арслонов 1-ўринни, Н.Бобомуродов ва С.Ражабқуловлар 2-ўринни, А.Бурсунов 3-ўринни олган бўлсалар 18-30 ёшли спортчилар ўртасида Р.Тўйчиев 1-ўринни, О.Жумаев 2-ўринни ва Н.Худдиевлар 3-ўринни қўлга киритди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий