Ўзбекистон
ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан бутун хаёти давомида
буюк ишларни амалга ошириш ва Ватан учун жонини фидо этиш билан бирга, ўзининг
кучли иродаси ва матонатини намоён эта олган инсон Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг матонати ва
мардлигини келажак авлодга етказиш мақсадида вилоят “Ёшлар” марказида “Ислом
Каримов фаолияти – ёшлар нигоҳида” номли фото кўргазмаси ташкил
этилди.
Фото
кўргазмада Ислом Каримовнинг меҳнат фаолияти, мамлакатимиз ривожида амалга
оширган улкан ишлари, ёшлар учун яратиб берган имкониятлари ва буюк аждодларимизнинг
номларини абадийлаштириш бўйича олиб борган фаолияти акс эттирилган.
- Барчамизга
маълумки, 2 сентябрь, Ислом Каримов вафот этган кун, Ўзбекистонда Биринчи
Президент Хотираси куни сифатида белгиланди, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторов. - 30 январь куни эса мамлакатда Ислом Каримовнинг
туғилган куни сифатида кенг нишонланади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом
Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарорида ўз
ифодасини топди.
Юртга
фидойилик, ватанпарварлик, одамийлик ва ибрат сабоқлари акс эттирилган ушбу
фото кўргазма барча учун доим очиқ.
Аҳрор Содиқов.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим мудири.









Комментариев нет:
Отправить комментарий