21 августа 2017 г.

Ижтимоий ҳимояга мухтож, имконияти чекланган ёшлар ва болалар билан очиқ мулоқот

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга мухтож, имконияти чекланган ёшлар ва болалар муаммолари ҳамда таклиф-истакларини ўрганиш мақсадида Қарши шаҳри, Муборак ва Чироқчи туманларида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Ўтказилган очиқ мулоқотларда ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган, чин етим, меҳрибонлик уйи ва махсус мактаб интернати тарбияланувчиларининг билдирган муаммо, таклиф ва истакларини, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан жойида бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жойида ҳал этилиши қийин бўлган муаммолар қайдномага қайд этилди ва чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилиб, тегишли идора ва ташкилотларга юборилиши ҳамда келишиб олинди. Дастурга киритилган муаммоларнинг бажарилиши доимий мониторинг қилиб борилади.

Шунингдек, очиқ мулоқотлар давомида ёшларга Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат органларининг роли, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида янги ташкил этилаётган Ёшларга ижтимоий психологик ёрдам кўрсатиш маркази ва Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказлари тўғрисида, унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтилди.






Комментариев нет:

Отправить комментарий