2 августа 2017 г.

ИСТИҚЛОЛ МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА

Бугун мустақиллик ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзига ҳос тарзда намоён бўлаётганлиги билан биз учун ўта аҳамиятлидир. Истиқлол йилларида тарихан қисқа давр ичида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар кўламини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Кечагина дунё ҳаритасида мавжуб бўлмаган мустақил Ўзбекистонимиз 26 йил ичида барча соҳаларда ўлкан мувоффаққиятларни қўлга киритики, буни дунё ҳамжамияти тан олибгина қолмай, ютуқларимизни эътироф этишмоқда.
Жорий йилнинг 31 июль куни Шаҳрисабз шаҳридаги 20-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг муҳташам саройида республикамиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида "Истиқлол менинг тақдиримда" номли оммавий-сиёсий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман ва шаҳар Кенгашлари аъзолари, уюшмаган ёшлар, маҳалла фуқаролари йиғинлари фаоллари, жамоат ташкилотлари ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз туман маънавият-тарғибот марказлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман ва шаҳар Кенгашлари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда республикамизнинг 26 йил ичида эришган ютуқлари ҳақида атрофлича фикр юрутилди.
Тадбирни Шаҳрисабз туман маънавият-тарғибот маркази раҳбари Шаҳло Тоғаева очди ва бошқариб борди.
Дастлаб унда Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзоси, Республика Маънавият тарғибот гуруҳи раҳбари Эргаш Даминов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қароридан келиб чиқадиган вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтди.
- "1 сентабрь - Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шод-хуррамлик билан нишонланиб келинади", деган фикрларнинг ўзиёқ бу байрамнинг барчамиз учун нақадар аҳамиятли эканлигини англатади, - денди Эргаш Даминов. – Қарорда "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" бош шиоримиз остида "Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз, халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак", "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади", "Маънавият – энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз" деган ғоялар илгари сурилмоқда. 
– Узоқ йиллар мустабид тузум таъсири остида яшаган, иқтисодиёт фақат ҳомашё етиштириб беришда мўлжалланган Ўзбекистонимиз мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ, ғалла, ёқилғи, энергия ресурслари бўйича мустақиллигига эришди. Мамлакатимиз нафақат ўз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлабгина қолмай, уни экспорт қилувчи давлатга айланди.
Шу билан бирга давлатимиз саноати, машинасозлиги юксак ривожланиб бораётган давлатлар қаторидан жой олди. Бу билан мамлакатимизнинг деярли барча соҳаларда импортга бўлган қарамлиги бартараф этилди. Ҳозирда Ўзбекистон ишлаб чиқариш, саноат соҳасида маҳсулотларини экспорт қилувчи мамлакатлар қаторидан муносиб жой олди.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Қашқадарё вилояти маънавият-тарғибот маркази раҳбари Лола Саодатова бугун республикамизнинг фан, маданият, таълим, спорт соҳаларида эришилаётган ютуқларимизни аниқ мисоллар ва статистик таҳлиллар орқали очиб берди. Айниқса, ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати" тўғрисидаги Қонун талаблари асосида ёшларимизга яратилаётган имкониятлар ҳусусида ҳам тўхталиб ўтди. Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган муҳим дастурлар жойларда ўз ечимини топаётганлигига эътиборини қаратди. Масалан, ёшларни, хусусан, иқтидорли ёшларни ҳар соҳада қўллаб қувватлаш, уюшмаган ёшларни тадбиркорлик, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, уларга бунинг учун имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари ёшларимизнинг дилидаги иш бўлаётганлиги эътироф этди. Биргина Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган олти ойида минглаб ёшлар тадбиркорлик соҳасида ўз фаолиятларини йўлга қўйиб, бу орқали нафақат ўзларини, балки тенгдошларининг ҳам бандлигини таъминлаётганлиги ҳақида кўплаб мисоллар келтириб ўтди.
- Бугун дунёда авж олаётган терроризм, диний экстримизм, ақидапарастлик, миссионерлик, "оммавий маданият", одам савдоси айрим ёшларимиз учун тузоқ бўлаяпти, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, шоира Фарағат Худойқулова. – Улар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш учун ҳеч нарсадан тап тортишмаяпти. Интернет тизими бу норасмий ташкилотларнинг тарғибот учоғига айланиб бораяпти. Унда берилаётган бузғунчи ғоялар маънавияти ўзига яраша бўлган айрим одамлар, ёшлар онггига салбий таъсирини ўтказаяпти. Оқибатда баъзи бир фуқароларимиз, ёшларимиз уларнинг қўлидаги қуролга айланиб, маънавиятимизга, миллий қадриятларимизга таҳдид солишаяпти, ҳаттоки, инсонлар қонини тўкишгача бориб етишаяпти. Болаларимизни уларни қўлига топшириб қўймаслигимиз учун оилада, маҳаллада, умуман жамиятимизда фарзандларимиз ҳаётидан доимо огоҳ бўлишимиз, адашганларга тўғри йўлни кўрсатишимиз керак. Тарғиботни ҳар куни, ҳамма жойда ўзини шу юртнинг фарзанди деб билган фидоий инсонлар, зиёлиларимиз олиб борсалар, албатта, бу фаолиятимизда самара беради.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актиёри Баҳодир Нишонов, Ўзбекистон давлат "Ниҳол" мукофотининг совриндори, иқтидорли ҳонанда Садулла Бадалов, Тошкент Муқумий драма театрининг актиёри Қобил Саидовлар ўзларининг чиқишлари ва концерт дастурлари билан тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлишди.
Бўлиб ўтган ушбу тадбирдан фаол ёшларимиз муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳозирда мамлакатимиз ҳаётини тубдан янгилаш, тараққиётни батамом янги босқичга кўтариш, жамиятимиз ҳаётини янада демократиялаштириш борасида олиб бораётган устувор сиёсатлари юзасидан тадбир меҳмонларига ўзларининг саволлари билан мурожаат қилишиб, бу борада етарли маълумотлар олишди.
Сарварбек ПРИМОВ.
«Kesh» газетаси муҳбири.

Комментариев нет:

Отправить комментарий