Ўзбекистон
ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов ҳисобдан чиқарилган вояга
етмаганларнинг хонадонида бўлиб, улар билан якка тартибда мулоқот ўтказди.
Аввал хабар
берганимиздек, жорий йилнинг 18-27 август кунлари Ички ишлар бўлимларида профилактик
ҳисобда турувчи вояга етмаганлар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи
ташкил этилган эди.
Мазкур оромгоҳ
якунида Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ижобий тавсияномаларга муносиб бўлган 108
нафар вояга етмаганлар муддатидан
олдин профилактик ҳисобдан чиқарилган.
Ушбу мулоқотни
ташкил этишдан асосий мақсад, ҳисобдан чиқарилган вояга етмаганлар томонидан
такрорий ҳуқуқбузарликлар содир этилмаслиги, уларнинг тафакурларини бойитиш,
касб-ҳунарга йўналтириш ва оилавий шароитларини яхшилашдан иборатдир.
Шунингдек, уларни Ёшлар
иттифоқи томонидан ўтказилаётган танлов, лойиҳа ва акцияларга жалб этишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий