Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ёшлар орасида ички туризмни ривожлантириш
мақсадида “Аждодлар мероси - ёшлар
нигоҳида!” лойиҳаси ташкил этилмоқда.
Лойиҳа доирасида ёшлар Косон
туманидаги “Ҳазрати Қусам ота” мажмуасига ташриф буюришди.
Ушбу мажмуа Юртбошимиз таъбири билан айтганда, "Бутун умрини имон
ва эътиқод, ватанпарварлик ва инсонпарварлик, поклик ва ҳалоллик, илм ва
маърифат, адолат ва диёнат йўлида фидо этган зотларнинг мўътабар хоклари макон
топган замингина муқаддасдир. Агар шундай инсонлар бўлмаса, улар
даҳосининг нафаси сезилиб турмаса, ҳар қандай замин оддий тупроқ бўлиб
қолаверади".
- Вилоятимиз улкан туристик
салоҳиятга эга, воҳамизда кўплаб тарихий обидалар, зиёратгоҳлар жойлашган,
- дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим мудири Феруза
Абдураҳмонова. – Хушманзара ва бетакрор
табиий ҳудудлар ҳам борки, уларни муҳофаза этишни тарғиб қилиш, маданий-тарихий
туризм, экотуризм, экстремал туризм, саргузашт туризм, таълим туризми, спорт
туризми каби саёҳат дастурларини яратиш ҳозирги кунда долзарблик касб этаяпти.
Шуни эътиборга олган ҳолда ёшларнинг мамлакатимизнинг тарихий жойларига, улуғ
авлиё ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига сафарларини ташкил
этиш, ёш йигит-қизларда миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳини кучайтириш,
туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини кўз-кўз этиш мақсад қилинган.
Бугунги саёҳат ҳам ёшларга олам-олам таассурот улашди, улар Ҳазрати Қусам ота
шахси, унинг мероси ҳақида, зиёратгоҳнинг тарихий қиймати тўғрисида тўлиқроқ
маълумотга эга бўлишди, деб ўйлайман.
Шунингдек, лойиҳа доирасида ёшлар
Ҳазрати Қусам ота авлодларидан бўлган, ҳозирда 102 ёшни қарши олган Олимхон
бобо хонодонида ҳам меҳмон бўлишди ва зиёратгоҳ ҳақида кўплаб ҳаётий
маълумотларга эга бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, лойиҳа асосида бошланган бу ишларни фаол давом
эттириш мақсадида, келгусида Муборак туманидаги “Хўжа Абдуллоҳ Ибн
Муборак”, Қарши туманидаги “Абу Муъин ан-Насафий”, Ғузор туманидаги “Мир Жанда
ота” ҳамда Қарши шаҳридаги “Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ” зиёратгоҳларига ёшлар
саёҳатларини амалга ошириш белгилаб олинган.
Аҳрор Содиқов.



Комментариев нет:
Отправить комментарий