23 ноября 2017 г.

Багдан онаси бағрига қайтишни хохлайди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Қарши шаҳридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўлими мудири Маҳлиё Шукуровалар ушбу марказда тарбияланаётган вояга етмаганлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб боришди.

Айрим ота-оналар фарзандининг таълим олиши ва тарбиялашда эътиборсизлик, масъулиятсизликка йўл қўяётгани оқибатида эндигина 16 ёшни қаршилаган Казансев Багдан каби болалар тўла қонли таълим олиб, жамиятда ўз ўрни топишларида қийинчиликларга дуч келмоқда.
Марказ масъул ходимининг таъкидлашича, Б.Казансев жорий йилнинг 15 ноябрь куни ушбу марказга жойлаштирилганлиги, муқум яшаш манзили йўқлигини таъкидлади.
У билан суҳбатлашар эканмиз Багдан айни вақтгача онаси (отаси ҳақида маълумотлар йўқ) билан Тошкент шаҳрида ижарада туриб мавсумий ишларда ишлаб келаётгани, шу сабабли онасига кўмак бериш учун мактабда ҳам 7 синфгача таҳсил олганлигини билдирди.
Хўш, 7 синфдан кейин мактабга бормагани билан мактаб маъмурияти нега қизиқмади? Саволларимиз жавобсиз, аммо, кеча қилинган хато бугун ўз мевасини бериб, у Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида яшаб келмоқда.
Багдан онаси бағрига қайтишни, агар имкони бўлса, мактабда ўқишни давом эттиришни хохламоқда. Аммо, ҳалигача онасидан дарак йўқ. У каби болалар эртага турли салбий иллат ва ғоялар таъсирига тушиб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.
P.S.: Марказдан қайтар эканман, айрим ота-оналарнинг масъулиясизлиги оқибатида ёшлигини турли тусиқлар,  қийинчилик ва тушгин кайфиятда ўтказишга маҳкум ёшлар тақдирига ачиниб кетдим.

Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий