20 ноября 2017 г.

Конституция – обод ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-мамлакат тараққиёти ва жамият фаравонлигининг ҳуқуқий кафолати” шиори остида ўтказилаётган тарғибот ойлиги доирасида 3-сонли ҳарбий шаҳарчада ҳарбий хизматчилар иштирокида “Конституция – обод ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим мудири М.Шукурова, Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги етакчи мутахассиси Т.Маманова, Қарши ҳарбий прокурори Ж.Ашуров, прокурор ёрдамчиси Ш.Пўлатов, Қарши ҳарбий суди раиси Б.Бабақуловлар томонидан асосий Қонунимизнинг моҳияти, унинг ўзига хос хусусиятлари, обод ва фаравон ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди. 
Маҳлиё Шукурова.

Комментариев нет:

Отправить комментарий