Мамлакатимизда амалга оширилаётган харакатлар
стратегияси, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотлар, жамиятни ислоҳ қилиш ва
модернизациялаш, демократиянинг ривожланиши, ҳуқуқий тартиботнинг мустаҳкамланиши,
дастлаб ахолида, хусусан, ёшларда ҳуқуқий онг ва маданиятнинг ривожланганлик
даражаси, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини туғри англаши ва улардан
самарали фойдаланиши, ўз мажбуриятларини виждонан бажариши ва ўз фаолиятида қонунга
асосланиши билан белгиланади. Бунда республикамизда ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар
амалга оширилиб, мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга
эришиш мухим ҳисобланади. Ушбу ўринда гап ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси
ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини мувофиклаштиришнинг таъсирчан
тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг
замонавий ташкилий-ҳуқуқий меҳханизмларини жорий этиш хақида бормокда.
Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини, шу жумладан, ёшлар билан
туғридан-туғри ва очик мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг топшириқларига асосан Халк кабулхоналари фаолиятида фаол иштирок
этиш, ёшлар мурожаатлари ва муаммоларига беписанд муносабатда бўлиш ва бюрократик
ҳолатларга йул қўймаслик оркали таъминлашга эришиш муҳим ҳисобланади.
Мамлакатимизда ҳуқуқий қўллаш амалиёти ва қонунчиликни
такомиллаштириш чораларини ишлаб чикиш ҳамда амалга ошириш орқали ҳуқуқбузарликларнинг,
айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш,
уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф
этиш буйича самарали меҳанизмларини жорий этиш устувор вазифалардандир.
Амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг
мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, қонунийлик аҳволи хамда жиноятчилик даражаси ҳақидаги
маълумотларни аҳолига етказиш масалаларида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик
қилиш, Интернет бутунжахон ахборот тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш,
содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш жараёни тўғрисида кенг
жамоатчиликка тезкор хабардор қилиш туб ҳуқуқий ислоҳотларнинг бош мақсадини
ташкил қилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги қонунларни
нафақат билишни, балки қонун талабларига итоат этишни ҳам англатади. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси - бу ёшлар
томонидан қонун билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишлар содир
этилишини тақозо этувчи сабаб ва шароитларни келтириб чиқарувчи, озиклантирувчи,
жамиятда ижтимоий ҳодиса сифатида унинг бўлишини тақозо этувчи ҳодиса, воқеа,
жараёнларни камайтириш, зарарсизлантириш, чеклаш ва баратараф этиш буйича
давлат сиёсатини белгилаш ва уни амалга ошириш ҳамда такомиллаштиришга қаратилган
комплекс ижтимоий ҳуқуқий жараёндир.
Жамиятда ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси
ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, биринчи навбатда аҳоли бандлигини таъминлаш ва
ёшларни ижтимоий фаолиятга жалб этишни фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш
вавтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишни
назарда тутади. Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб ушбу
масалага алохида эътибор қаратилиб келинмоқда. Ёшларнинг ҳуқуқбузарликлари
профилактикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Дарҳақиқат Ўзбекистан
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳақли равишда таъкидлаганидек: “Биз “Адолат - қонун устуворлигида” деган
тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига
муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз.
Бу борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга
алохида эътибор қаратилади. Бунинг учун, аввало, маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш, профилактика инспекторларининг иш самараси ва масъулиятини ошириш,
улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитини яратиб
бериш чораларини кўришимиз даркор”.
Шу жиҳатдан олганда, ёшларнинг ҳуқуқбузарликларга
муросасизлик маданиятини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг
қонунга итоаткорлик ҳулқатворини оммалаштиришга қаратилган фаолиятни кучайтириш
лозим. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизда ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятини
таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замон
талаблари ва эхгиёжларига жавоб берувчи янги типдаги ҳуқуқ тизимини шакллантиришга
йўналтирилган. Мамлакатда демократиянинг ривожланиши,тартиб ва қонунчиликнинг мустахкамланиши
аввало, жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ривожланганлик даражаси, келажак
ворислари бўлмиш ҳар бир йигит ва қизларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини туғри
англаши ва улардан самарали фойдаланиши, ўз мажбуриятларини виждонан бажариши
ва фаолиятида қонунга асосланиши билан белгиланади. Ваҳоланки, мамлакатимизни
модернизациялаш ва жамиятни демократлаштириш жараёнлари ёшларнинг ижтимоий ва
сиёсий фаоллигини тақоззо этади. Шу муносабат билан бугунги кунда мамлакат
келажаги саналмиш ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш вазифаси стратегик
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳуқуқий маданият бу ҳар бир жамиятда ҳуқуқнинг ижтимоий
қадрият сифатида мавжуд бўлиши ва ривожланишида ифодаланадиган ҳуқуқий онг ва қонунийлик
ҳамда юридик амалиётнинг чинакам аҳволи, қонунчиликнинг сифат даражаси бўлиб, у
мазкур жамиятнинг узига хос юридик бойлиги ҳамдир. Айнан шу боис аҳоли, айникса
ёшлар ҳуқуқий маданиятини ошириш вазифаси давлатимиз ва жамоатчиликнинг ҳуқуқий
асосларини мустахкамлайди. Ёшлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш вазифасининг
долзарблиги шу билан изоҳланадики, ёшларнинг ҳар бир янги авлоди олдинги
авлодлар тажрибасини ўрганиб, янги ижтимоий муносабатларни англаш, уларга
мослашиш ва жамият тараккиётига ўз хиссасини қўшишга интилади. Бу ҳолат эса ўз
навбатида, ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг янги усул, шакл ва воситаларини
ишлаб чикишни такозо этади.
Фахриддинов
Шоҳрух.
Қарши
давлат университети талабаси.

Комментариев нет:
Отправить комментарий