Вилоятимиз далаларида
машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини тез ва сифатли териб
олишда фермер хўжаликларига елкадош бўлишни мақсад қилган “Фидоий ёшлар отряди”
аъзоларининг иштиёқи ва кўмаги сабабли
улкан пахта хирмони бунёд бўлаяпти.
Бу борада Ғузор туманида
ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ёшлар иттифоқи Ғузор туман Кенгаши
томонидан уюшмаган ёшларни мавсумий иш билан таъминлаш орқали уларнинг моддий
аҳволини яхшилаш мақсадида 5 та “Фидоий ёшлар отряди” ташкил этилган.
Далаларда етиштирилган
ҳосилни увол қилмасдан йиғиш ишларида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган
шижоатли уюшмаган ёшлардан иборат “Фидоий ёшлар
отряди” аъзолари “Энг илғор теримчи”, “Энг яхши отряд раҳбари”, “Энг
яхши фермер хўжалиги раҳбари” ва “Энг фаол ташкилотчи” каби номинациялар бўйича
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг совғаларини қабул қилиб олишди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий