Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018
йилнинг 6 июнида “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий
хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида олдин хабар берилган эди.
Мазкур қарор ижроси юзасидан
2018—2019 йилларда Қашқадарё вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган жами 366
нафар аскарга имтиёзли кредит олиш имконини берувчи сертификатлар тантанали
тарзда топширилди.
| Sh.Sattorov, Yoshlar ittifoqining Qashqadaryo viloyat Kengashi raisi. |
- Қашқадарё
вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 11 та ҳарбий
қисмда ўтказилган ўқув-семинарларга 679 нафар ҳарбий хизматчилар қамраб олинди,
- дейди Ўзбекистон ёшлар
тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси директори
Адҳам Тоҳиров. – Саралаш икки босқичда олиб борилди — тест ва иншо
кўринишида. Якунда 366 нафар муддатли ҳарбий
хизматчилар имтиёзли кредитлар олишга лойиқ деб топилди.
Таъкидлаш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг
юқоридаги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи Марказий кенгаши ҳамда Ўзбекистон банклар Ассоциацияси 2018 йил 16
октябрь куни имзоланган қўшма қарор юзасидан муддатли ҳарбий хизматчилар билан
тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш учун кредитлар олиш ҳамда ҳужжатларни
расмийлаштириш тартибини тушунтиришга қаратилган амалий машғулотлар жойларда
мунтазам олиб борилди.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий