7 марта 2019 г.

Қарши шаҳар кўчаларида аёлларга байрам кайфияти улашилмоқда


Қашқадарё вилоятида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан жойларда маданий табирлар, кўнгилочар лойиҳалар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Қарши шаҳар кўчаларида бўлиб ўтди. Унда автомашина бошқариб кетаётган хотин-қизларимизга байрам кайфияти улашилди.
- Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга, - дейди Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари Собиржон Мусулмонов. – Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда. Уларни қанча қадрласак, меҳр кўрсатсак кам.
Вилоятдаги ёш тадбиркорлар.
Бугун вилоятнинг энг олис қишлоқ жойларида ҳам гўзаллик салонлари, тикувчилик цехлари ташкил этилди. Кечагина коллежни тамомлаган қизларимиз бугун тадбиркор, ҳунарманд бўлиб мустақил равишда ўз ишини бошлашга бел боғлашган.
Ҳарбий ҳаво кучлари, вилоят ЙҲБ ва “Менинг юртим” телеканаллари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу тадбир 8 март куни ҳам вилоят кўчалари бўйлаб давом этади.


Аҳрор Содиқов.
Фото: Капитан Каримов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий