28 марта 2019 г.

5 та муҳим ташаббус – амалда! Энди Ғузордаги 7 та мини-стадион ёшлар билан гавжум бўлади


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши бўлим мудири У.Раджабов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторовлар бошчилигида вилоятда ташкил этилган ишчи гуруҳ жойлардаги ёшларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва амалий кўмак бериш ишларини бошлаб юборди.

Ишчи гуруҳ бугун Ғузор туманида бўлиб, тумандаги Мусиқа ва санъат мактабида ўқувчи-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ташиш билан бир қаторда таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари билан учрашиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишида берилган топшириқларининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар беришди.
- Ёшлар етакчилари таълим муассасаларидаги спорт, фан ва касб-ҳунар тўгараклари фаолияти бўйича ҳар ойда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисига ахборот киритиб бориши, мавжуд муаммолар юзасидан ўз вақтида хабардор қилишига келишиб олдик, - дейди Иттифоқнинг Марказий Кенгаши бўлим мудири У.Раджабов. – Юртбошимиз томонларидан илгари сўрилган 5 та муҳим ташаббус халқимиз, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларимиз тақдири ва порлоқ келажаги учун муҳимлигини биз масъуллар ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.
Ишчи гуруҳ тумандаги мактаблар фаолияти, ёшлар етакчисининг ўқувчи-ёшлар билан ишлаш механизми билан танишди. Тумандаги “Истиқлол” истироҳат боғига турли хил болаларбоп атракционлар ўрнатиш, оилавий сайр қиладиган обод манзиллардан бирига айлантиришга ҳам келишиб олинди.
"Istiqlol" istirohat bog'i. G'uzor tumani.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам бўлишди. Мактаб спортнинг футбол турига мўлжалланган бўлсада, бугунги кунда ундаги мавжуд 7 та мини-стадион бўш турибди. Энди у ерда Футбол академияси ташкил этилиши мумкин. Академияни тез орада ташкил этиш чораларини кўришни Иттифоқнинг Марказий Кенгаши бўлим мудири У.Раджабов ўз зиммасига олишини таъкидлаб ўтди.
Bolalar va o'smirlar sport maktabida bo'sh turgan 7 ta mini-stadionlardan biri.
Ўрганиш ва амалий кўмак бериш ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий