25 марта 2019 г.

Аълочи ўқувчилар музей шаҳар – Самарқандда!

Қарши шаҳрида жойлашган 4-умумтаълим мактабининг аълочи ўқувчилари ва мактаб Сардорлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуранбоевнинг таклифи билан қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат уюштиришди.

Самарқанд қадимдан ўзининг бетакрор гўзаллиги, ажойиб обу ҳавоси, ширин  суви ва мазали нонлари билан дунёга машҳур шаҳар бўлган. Айниқса, соҳибқирон Амир Темур даврида Самарқанд гуллаб яшнаган, савдо-сотиқ марказига айланган ва энг юксак камолотга етган. Дунёнинг кўплаб малакатларидан савдогарлар ва сайёҳлар бу шаҳарни бир маротаба кўришни орзу қилишган.
Дастлаб ёшлар саёҳатни зиёрат билан бошлашди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўқиган мактаб, улар туғилиб ўсган хонадон, улар дафн этилган макон ва Регистон майдони ёнида қад ростлаган юртбошимиз ҳайкалига ташриф буюришди.
Кейинчалик, “Шоҳи Зинда”, “Хожа Дониёр мақбараси”, “Амир Темур ва темурийлар мақбараси”, “Биби хоним мақбараси”, шаҳар марказида ўзгача тароват бахш этиб турган “Регистон” майдонини томоша қилдилар.
Аълочи ўқувчилар учун Ёшлар иттифоқи раиси томонидан муносиб туҳфа бўлган ушбу саёҳат давомида улар қадимий ва навқирон Самарқанд ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий