12 марта 2019 г.

Ёшлар иттифоқи қашқадарёлик 17 нафар талабанинг тўлов-шартнома пулларини тўлаб беради(ми?)


Вилоят “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Иттифоқ таълим гранти” лойиҳаси комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда комиссия аъзолари томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида таълим олаётган чин етим (ота-онасиз, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган), ногиронлиги бўлган ҳамда меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган талабаларни моддий қўллаб-қўвватлаш юзасидан тўлов-шартнома маблағларини 50 фоизигача бўлган миқдорини тўлаб бериш юзасидан мурожаат қилган 19 нафар талабаларнинг хужжатлари ўрганиб чиқилди.
- “Иттифоқ таълим гранти” лойиҳаси кўнгли ярим, ўқиш нияти юқори, турмуш ташвиши эрта елкасига тушган талабалар учун катта рағбат бўлди, - дейди Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси, комиссия раиси Шомурод Сатторов. – Давогарларни лойиҳанинг Низоми асосида адолатли ва шаффофлик билан саралаб олишга алоҳида эътибор қаратилди.  
Комиссия аъзоларининг якуний хулосаларига кўра, 19 нафар давогар талабадан 17 нафари Республика комиссиясига тақдим этилди. Қолган 2 нафар талабанинг ҳужжатлари Низом талабларига жавоб бермагани учун рад этилди.
Давогар талабаларнинг ҳужжатлари Республика комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 20 мартига қадар уларга тўлов-шартнома маблағларини 50 фоизигача бўлган миқдори тўлаб берилади.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий