Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё
вилоят Кенгаши, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳарбий қисм бошланғич
ташкилот етакчилари ва аъзолари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида жойлашган
"Мурувват" интернат уйи тарбияланувчилари ҳузурида бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2016 йил 12 августдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ижосини таъминлаш,
миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш,
беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш мақсадида ташкил
этилган тадбирда мусиқий чиқишлар, миллий ва интеллектуал ўйинлар намойиш
этилди.
Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчилар
томонидан болажонларга шеърий ва насрий асарлар тўплами, уст-бош, ва спорт
кийимлари ҳамда эсталик совғалари тақдим этилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий