Республика Ёшлар марказининг
Қашқадарё вилоят бўлинмаси томонидан Наврўз байрами муносабати билан Китоб
туманидаги 5-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашув ташкил
этилди. Унда турли хил интерактив ва миллий ўйинлар, кўнгилочар дастур ҳамда
танловлар ташкил этилди.
Бугунги кунда меҳрибонлик уйида
Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги Ёшлар марказининг “Рус тили” тўгараги фаолият юритиб
келмоқда. Ушбу тўгарак тарбияланувчиларнинг келажакда ўз ўринларини эгаллашига
ва Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилишига замин яратади.
Учрашув давомида ёшларнинг
тўгаракларда эгаллаган билимлари билан ўртоқлашилди ҳамда меҳрибонлик уйи
тарбияланувчиларига эсталик совғалари ва бадиий китоблар тўплами тақдим этилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий