Ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар,
суицид холатларини барвақт олдини олиш, шунингдек, ёшларни сиёсий, ҳуқуқий
билимларини ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда
жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот декадаси
ўтказилмоқда.
Тарғибот декадаси доирасида ҳудудларимизда
ўтказилаётган тунги рейдлар, “Давомат”, “Тиғ” тадбирлари давомида бир неча
ойдан буён мактабга қадам босмаган “тирикчилик хуржуни”ни эрта елкасига илган 32 нафар ёшларнинг ота-оналари билан
тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўқувчилар дарсга қайтариляпти. “Фидокор ёшлар”
жамоат тартибини сақлаш патруллик гуруҳлари ҳам бу борада кўмак бермоқда.
Ўтказилган рейдлар давомида аниқланган, жиноят содир
этишга мойил ёшларни руҳан, жисмонан соғломлаштириш, тўғри ҳаётга қайтариш
бўйича "йўл хариталари" ишлаб чиқилиб, амалий тадбирлар олиб
борилади.
10 кунлик декада давомида вилоятда 240 та турли лойиҳалар ташкил этилиб, 29520 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Лойиҳаларда иштирок этган ёшларнинг ҳар бири ўз ишини, муаммосига ечимини,
мусобақаларда иқтидор ва салоҳиятларини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Шунингдек тарғибот декадаси доирасида туман ва шаҳарларда 4 маротаба “Ҳоким ва ёшлар”
учрашувлари ўтказилиб, учрашувларда 463
нафар ёшлар иштирок этдилар. Ўтказилган учрашувларда ёшлар томонидан 45 та муаммо ва таклифлар билдирилиб,
шундан 36 та мурожаатлар жойида ҳал
этилди ва қолган 9 та мурожаатлар
бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб ижрога қаратилди.
Ҳудудлардаги уюшмаган ёшлар шу жумладан, вояга
етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни соғлом муҳитга
қайтариш ва доимий назоратда бўлишларини таъминлаш мақсадида 139 маротаба “Ҳуқуқ ва бурч” тарғибот
тадбирлари ўтказилиб, ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида малакали мутаҳассислар
томонидан ёшларга керакли тушунча ва маълумотлар берилди.
Тарғибот декадаси давомида назоратсиз қолган ва
кўчада мақсадсиз юрган, вояга етмаган ёшлар иштирокида вилоят Халқ таълими ҳамда
Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда
12 маротаба психологик суҳбатлар
ўтказилиб ва очиқ мулоқотларда 563
дан ортиқ жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар иштирок этди.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида
туман ва шаҳарларда ҳафтанинг хар шанба кунлари спорт мусобақалари ташкил
этилиб, мусобақаларга 1 687
мингга яқин ёшлар жалб этилди.
Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш мақсадида
вилоятда жойлашган 15 та ҳарбий қисмларга
туман ва шаҳар Кенгаши фаоллари, таълим муассасаларидаги сардорлар ва етакчилар
Кенгаши аъзолари томонидан 24
маротаба ташрифлар уюштирилиб, 3 750
дан ортиқ ёшлар ҳарбийлар ҳаёти ва уларнинг хизмат вазифалари билан яқиндан
танишдилар.
Декада доирасида ёшларнинг бандлигини таъминлашга
мўлжалланган қатор лойиҳалар амалга оширилди. “Мен касб танлайман”, “Ёшлар –
муносиб меҳнат ва ташаббускорлик” лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида 24 нафар ёшларнинг ишга киришлари учун
йўлланмалар берилди.
Сўнги йилларда мамлакатимизда суд, ҳуқуқ тизимида
амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Респупликаси Олий Суди ҳамда
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида имзоланган ҳамкорлик
меморондуми мазмун моҳиятини билан таништириш мақсадида Жиноят ишлари бўйича
туман, шаҳар судларида 5 маротаба
“Суд, ҳуқуқ ва ёшлар” лойиҳасини ташкил этилди.
Тарғибот декадаси йил давомида ҳар ойнинг учинчи ўн
кунлигида ташкил этиб борилади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий