29 марта 2019 г.

Чегара ҳудудда ўтказилган марафонда ўзбек ва туркман ёшлари иштирок этди


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши бўлим мудири У.Раджабов, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторовлар бошчилигида Қашқадарё вилоятида ташкил этилган ишчи гуруҳ Юртбошимиз томонларидан илгари сўрилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида жойларда ёшларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва амалий кўмак бериш ишларини давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳ бугун Миришкор туманида бўлиб, туманда ёшлар спортига қаратилган эътибор ва ёшлар ўртасида китобхонлик маъданиятини амалга оширишга доир ишларнинг бориши юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Бугунги кунда туманда спорт майдончалари етарлича ( 3 та ўйингоҳ ва 12 та мини-стадион) бўлиб, улардан ёшлар дарсдан бўш вақтларида унумли фойдаланиб келишмоқда. Шу билан бир қаторда тумандаги бир қатор таълим муассасаларининг кутубхоналарида жаҳон ва ўзбек адабиётлари етарлича эмаслиги аниқланди. Бу бўйича Ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуранбоевга билдирги хати киритилиб, Иттифоқ фондидан бадиий китоблар жамланмаси ажратилишини ташкил этишга ҳам келишиб олинди.
Шунингдек, туманнинг қўшни Туркманистон Республикаси ҳудуди билан чегарадош бўлган Помуқ қишлоғи ёшлари ўртасида югуриш марафони ҳам ташкил этилди. 2000 нафарга яқин ўзбек ва туркман ёшлари иштирок этган марафонда юқори натижаларни қшлга киритган ўғил-қизларга Иттифоқнинг диплом ва эсталик совғалари тақдим этилди.
Марафоннинг тақдирлаш маросимидан сўнг ишчи гуруҳ вакиллари ва қишлоқ ёшларининг очиқ мулоқотлари ҳам ташкил этилди.
Ўрганиш ва амалий кўмак бериш ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида худди шу тарзда давом этмоқда.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий