Қарши туман халқ таълими бўлимига қарашли 60-умумий
ўрта таълим мактабининг VIII “Б” синф ўқувчилари халқимиз маданий меросини
ўрганиш ва асраб-авайлаш, тарихий ёдгорликларни кенг тасаввур этиш ва томоша қилиш,
ватанпарварлик тўйғусини шакллантириш, мустақил фикрлашга ўргатиш мақсадида қадимдан ер юзининг
сайқали дея эътироф этиб келинган Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат уюштиришди.
Самарқанд қадимдан ўзининг бетакрор
гўзаллиги, ажойиб обу ҳавоси, ширин суви ва мазали нонлари билан дунёга
машҳур шаҳар бўлган. Айниқса, соҳибқирон Амир Темур даврида Самарқанд гуллаб
яшнаган, савдо-сотиқ марказига айланган ва энг юксак камолотга етган. Дунёнинг
кўплаб малакатларидан савдогарлар ва сайёҳлар бу шаҳарни бир маротаба кўришни
орзу қилишган.
Орадан қанча асрлар ўтса ҳамки Самарқанд
ҳали хануз одамларни ўзига оҳанграбодек жалб қилиб келмоқда. Мустақиллик
шарофати билан ўзбек халқининг миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари
тикланди. ЮНЕСКОнинг қарорига асосан Самарқанд музей шаҳар деб эълон қилинди.
Дастлаб
ёшлар саёҳатни зиёрат билан бошлашди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти
Ислом Каримов ўқиган мактаб, улар туғилиб ўсган хонадон, улар дафн этилган
макон ва Регистон майдони ёнида қад ростлаган юртбошимиз ҳайкалига ташриф
буюришди.
Кейинчалик,
“Шоҳи Зинда”, “Хожа Дониёр мақбараси”, “Амир Темур ва темурийлар мақбараси”, “Биби
хоним мақбараси”, шаҳар марказида ўзгача тароват бахш этиб турган “Регистон”
майдонини томоша қилдилар.
Мана шундай амалий саёҳатлар ўқувчи-ёшларни тарихни
мукаммал ўрганишга, тарихий обидаларни кўриб тасаввурини кенгайтиришга,
ўқувчилар онгида ватанпарварлик, она юртга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат
қилади.
Ҳайдарова
Феруза Асадуллаевна.
Қарши
туманидаги 60-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси.




Комментариев нет:
Отправить комментарий