11 апреля 2019 г.

Қарши шаҳрида ўтказилган марофон унитилмас лаҳзаларга бой бўлди

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб “Амир Темур издошлари” югуриш марафони бўлиб ўтди.

Мазкур марафонда вилоятда фаолият олиб бораётган барча ташкилот раҳбарлари ва муассасалари ишчи ходимлари, Ёшлар иттифоқи масъуллари, Халқ таълими ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, Олий таълим муассасалари талабалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ташкилот ходимлари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, уй бекалари, нуронийлар, фахрийлар иштирок этди. Умумий қатнашчилар 100 000 нафарга яқинни ташкил этди.
Шунингдек, “Амир Темур издошлари” югуриш марафони ғолиб ҳамда совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.




Комментариев нет:

Отправить комментарий