Хўжаилғор қишлоғи вилоятнинг туман ва қишлоқларидан, юртимизнинг барча ҳудудларидан
келган юртдошларимизни ўз бағрига чорлади.
Энг файзли ва тарихий гўша – буюк Соҳибқирон
туғилиши билан боғлиқ деб ҳисобланадиган қадимий қудуққа туташ майдонда вилоят ҳокимлиги
ва ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан театрлашган-бадиий концерт
дастури намойиш этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб,
Амир Темур ва темурийлар дунё цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшгани, шу боис
биз улар билан ҳамиша фахрланишимиз, буюк аждодларимизга муносиб бўлишимиз
лозимлигини таъкидлади.
Ўз навбатида халқаро ва мамлакат миқёсидаги
турли танловлар, мусобақаларда юқори ўринларни забт этган бир гуруҳ ёшларни
номма-ном эътироф этиб, уларни табриклади.
Миллий ҳунармандлик намуналари, халқ ўйинлари
намойиши, этнографик чиқишлар, Амир Темур даврини эслатувчи уйғун композиция,
ўтовлар барчани хаёлан тарих оғушига етаклади.






Комментариев нет:
Отправить комментарий