Аввал хабар берилганидек, йил
давомида ҳар ойнинг учинчи ўн кунлигида ёшлар томонидан содир этилаётган
ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек,
ёшларни сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Барчаси ўз қўлингда!” тарғибот
декадаси Қашқадарё вилоятида ҳам ўтказилмоқда.
Апрель ойининг учинчи ўн кунлигида
ўтказилиши режалаштирилаётган тарғибот декадасига бир қатор истиқболлаи
лойиҳалар ҳам қўшилди.
- Турли хил мажлисбозлик
усулларидан воз кечиб, ёшлар тақдири учун муҳим бўлган лойиҳаларни ўтказишни
режалаштирганмиз, - дейди Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Шомурод
Сатторов. – Юртбошимизнинг ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга
кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини
сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини
таъминлашга доир 5 та муҳим ташаббуслари бўйича ҳам жойларда амалий ишларни
амалга оширамиз.
Шунингдек, Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан
ташкил этилган “Фидокор ёшлар” гуруҳи билан тунги рейдлар, “Давомат”, “Тиғ” тадбирлари
ташкил этилади. Ўтказилган рейдлар давомида аниқланган, жиноят содир этишга
мойил ёшларни руҳан, жисмонан соғломлаштириш, тўғри ҳаётга қайтариш бўйича
"йўл хариталари" ишлаб чиқилиб, амалий тадбирлар олиб борилади.
Йил давомида бир неча ойдан буён
мактабга қадам босмаган “тирикчилик хуржуни”ни эрта елкасига илган ёшларнинг
ота-оналари билан уларни таълимга қайтариш бўйича юзма-юз учрашувлар, намунали
нуроний ва ёшлар иштирокида “Нуроний ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилади.
Ёшларнинг муаммо ва таклифларини
ўрганиш ҳамда ўз вақтида бартараф этиш мақсадида туман ва шаҳарларда “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, уюшмаган ёшлар, шу жумладан, вояга етмаганлар ўртасида
ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни соғлом муҳитга қайтариш ва
доимий назоратда бўлишларини таъминлаш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш
мақсадида “Ҳуқуқ ва бурч” тарғибот тадбирлари, “Суд, ҳуқуқ ва ёшлар”
учрашувлари, “Ёшлар ва қонун” танловлари, шунингдек, назоратсиз қолган ва
кўчада мақсадсиз юрган, вояга етмаган ёшлар иштирокида вилоят Халқ таълими
ҳамда вилоат Ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда психологик суҳбатлар ташкил
этилади.
Декада доирасида ёшларнинг
бандлигини таъминлашга мўлжалланган қатор лойиҳалар амалга оширилди. “Мен касб
танлайман”, “Ёшлар – муносиб меҳнат ва ташаббускорлик” шиори остида меҳнат
ёрмаркалари ташкил этилади.
Якунда амалга оширилган ишлар
юзасидан ОАВлар ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида брифинг ташкил
этилади.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий