Юртимизда
бугун ёшлар, айниқса, қизларни технология ва тадбиркорлик соҳасига қизиқтириш,
улар орқали жамиятнинг барча соҳаларини ривожлантириш энг устувор
вазифалардан бири ҳисобланади.
Мазкур вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон
болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоцацияси ва Ўзбекитон ёшлар иттифоқи Қашқадарё
вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Technovation Challenge O’zbekiston” лойиҳасига қизиққан қизлар учун лойиҳанинг тақдимот маросими ва семинар
ташкил этилди.
Вилоятдаги 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган
120 нафар қизларни бирлаштирган лойиҳанинг асосий мақсади қизларда
тадбиркорлик, кўникма
ва қизиқишни ошириш, ўз
атрофидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда замонавий технологиялар ёрдамида ижтимоий ва муҳим
масалаларни ҳал қилишдир.
Семинарда қизлар жамоаларга бўлинган холда, ўрганиш
осон бўлган тилида ўзининг андроид мобил илова дастурини яратишни ўрганишди.
Иштирокчилар томонидан яратилган дастурлар бирор бир
маҳаллий муаммо ва қийинчиликларни бартараф этиши ва жамият ривожига ҳисса
қўшишига умид қилиб қоламиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий