Республикамизнинг
барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни моддий
қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги Низом асосида аълочи талабаларининг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.
Жараёнларнинг бориши
ва талабаларни қизиқтирган саволлар бўйича батафсил маълумот олиш учун Ёшлар
иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим мудири Улуғбек Султоновга юзландик:
- Имтиёзга кимлар даъвогар бўлиши мумкин?
- Ушбу имтиёз бакалавриат
ва магистратура босқичларида тўлов-контракт асосида ўқишнинг кундузги
бўлимида (иккинчи мутахассислик, сиртқи ва кечки таълим бундан
мустасно) таҳсил олаётган талабаларга нисбатан қўлланилади.
- Шартлари қандай?
- Ёшлар иттифоқининг
ОТМдаги бошланғич ташкилоти фаолиятида фаол иштирок этиш ҳамда ўқишдаги аъло
кўрсаткичлар (ўртача рейтинг балли 86% ва ундан юқори бўлиши) моддий
қўллаб-қувватлаш учун мажбурий шартлар ҳисобланади.
- Давогар талаба томонидан барча Низом шартлари
бажарилганда талабага тўлов-контракт миқдорининг қанчаси тўлаб берилади?
- Ёшлар иттифоқи
томонидан талабанинг ўқиши учун тўланадиган йиллик тўлов-контракт миқдорининг
35%ини тўлаб бериш орқали амалга оширилади. Бунда талаба тўловнинг қолган
қисмини (яъни, 65%ини) ўз вақтида тўлаши шарт.
Маълумот ўрнида айтиш
керакки, давогар талабаларнинг ҳужжатлари ҳар йили февраль ойи давомида қабул
қилинади.
Демак, Сиз аълочимисиз? Унда зудлик билан
ўзингиз таълим олаётган ОТМнинг бошланғич ташкилот етакчисига мурожаат қилинг!
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:
Отправить комментарий