4 февраля 2019 г.

Қашқадарёда “Саёҳат-тур” лойиҳасига старт берилди


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан шу кунларда вилоятнинг барча ҳудудларида ёшлар орасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида “Саёҳат-тур” лойиҳаси ташкил этилиб, унинг доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, музей ҳамда тарихий қадамжоларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан яна бири Қарши шахридаги Қашқадарё тариҳи ва маъданияти давлат музейида бир гуруҳ ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.
Унда ёшлар музейнинг ташкил этилиш тарихи, 33 мингдан зиёд нумизматика, археология, тасвирий санъат ва амалий санъат асарлари, тарихий ҳужжатлар, нодир қўлёзмалар ва маиший, этнографияга оид экспонатларга оид маълумотларга эга бўлишди.
- Тарихий ва маданий музейларга ёшлар ташрифларини уюштириш ҳамда уларда миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳини кучайтириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича саёҳатлар йил давомида режа асосида амалга оширилади, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Даврон Аллаев. - Шунингдек, юртимизнинг тарихий шаҳарлари – Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларига ҳам ёшлар саёҳатини ташкил этиш режалаштирилган.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий