Қарши шаҳрида Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь
– Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан-муқаддас уни ҳимоя қилиш
шарафли бурчдир!” шиори остида югуриш марафони ўтказилди.
Ҳарбий хизматчилар, спортчи ва
кўнгилли ёшлар иштирок этган марафонни вилоят ҳокими З.Рўзиев табрик сўзи билан
очиб, марафонга старт берди.
Ёшлар ўртасида соғлом
турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда
ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш мақсадида ташкил этилган
марафонда 9 мингга яқин ёшлар иштирок этди.
Финиш чизиғига
биринчилардан бўлиб етиб келган ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва
эсталик совғалари тақдим этилди.
Аҳрор Содиқов.




Комментариев нет:
Отправить комментарий