2019 йилда вилоятда
уй-жойга муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 160 та хонадонга эга арзон
уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.
Бу ҳақда 2018 йил 14 декабрь куни Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган мажлис баёнида айтилади.
Мазкур уй-жойлар учун тўловнинг 15 фоизлик бошланғич бадалларини 5 йилда қайтариш
шарти билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тўлаб беради. Қолган 85 фоиз тўлов эса
тижорат банкларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши
белгиланган.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:
Отправить комментарий