Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан хорижда
вақтинча меҳнат қилиб қайтган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш
билан уларни доимий бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр
қабуллар ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Вилоятнинг барча туман-шаҳарларида “Ёшлар – муносиб меҳнат ва
ташаббускорлик” мавзусида ўтказилаётган сайёр қабулларда хорижда ишлаб, яшаш
манзилига қайтиб келган ёшларга мамлакатимизда уларга қаратилаётган эътибор ва
имтиёзлардан хабардор бўлиб, ўзлари учун муносиб иш топишга, тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиши учун “Ёшлар - келажагимиз” жамғармасидан имтиёзли (7
фоиз) кредитлар олиш таклифи берилмоқда.
Жумладан, Шаҳрисабз шаҳридаги Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида хорижда
ишлаб, яшаш манзилларига қайтган фуқаролар, шунингдек, ёшлар билан учрашув
ўтказилиб, уларга юртимизда яратилаётган кенг имкониятларни атрофлича
тушунтириш, меҳнат ва тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида
маълумотлар берилди.
- Ҳудудларда ўтказилаётган учрашувларда ёшлар имтиёзли кридет олиш
шартлари, доимий иш жойи ва фуқаролик паспортларини олишга доир мурожаатлари
кўп учрамоқда, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят
Кенгаши Матбуот котиби Аҳрор Содиқов. –Учрашув давомида шу каби кўплаб
муаммоларга ечим топилмоқда.
![]() |
| Муборак тумани ҳокими Ғ.Жовлиев хориждан қайтган фуқаролар, шунингдек, ёшлар билан мулоқот ўтказмоқда. |
Хориждан қайтган ёшлар билан сайёр қабул ва учрашувлар вилоятнинг барча
ҳудудида давом этмоқда.



Комментариев нет:
Отправить комментарий