Мамлакатимиз аҳолиси,
айниқса, ёшларнинг жиноят содир этган қисми билан самарали ишларни олиб бориш,
хусусан улар томонидан такроран жиноятлар содир этилмаслиги юзасидан Ёшлар
иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробация хизмати
томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ёшларимизга Пробация хизмати тўғрисида
тушунтиришлар бериш, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган
ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг жамиятга мослашишларида
ёрдамлашиш, бандлигини таъминлаш ва уларга юридик маслаҳатлар бериш мақсадида ташкил
этилган “Синовдан юксалишга қатъий қадам” мавзусида очиқ мулоқот ҳам
ёшлар учун катта янгилик бўлди.
Учрашувда
вилоятдаги 114 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёшлар билан
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов, вилоят Ички ишлар
бошқармаси Пробация бўлими бошлиғи, майёр Элбек Турсуновлар иштирокида жонли мулоқот ташкил этилиб, унда
мазкур ёшларнинг муаммолари тингланди, уларга ҳуқуқшунос мутахассисларнинг
юридик маслаҳатлари берилди, иш билан банд бўлмаганларига бўш иш ўринлари
таклиф этилди, тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга мутахассислар томонидан
кўникмалар берилди.
-
Мазкур амалий учрашув ҳозирги кунда синов муддатида бўлган, қайтиб жиноят
кўчасига кириб қолмаслик учун ҳаракат қилаётган, муаммоларга тўла ёшларнинг
муаммолари ҳал этилиши учун катта аҳамият касб этмоқда, - дейди Ёшлар иттифоқи
вилоят Кенгаши бўлим мудири Аҳрор Содиқов. – Жазони ўтаб қайтган
ёшлар билан доимий ишлаш тизими яратиш мақсадида бу каби очиқ
мулоқотларни ҳар ойда ўтказишга доир йиллик йўл харитаси ҳам ишлаб чиқилди.
Мулоқотнинг
иккинчи қисмида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 8 нафар ёшлар ишга
жойлаштирилди, шунингдек, 11 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун
Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган бизнес клубга ва 16 нафари Ёшлар
марказидаги тўгаракларга жалб этилди.
Очиқ мулоқот сўнгида XII
асрда аждодларимизнинг мўғул босқинчиларига қарши кураши акс этган воқеаларни
қамраб олган “Элпарвар” тарихий фильми намойиш этилди.
Аҳрор Содиқов. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим
мудири.
Комментариев нет:
Отправить комментарий