Ўзбекистон ёшлар иттифоқи таркибида Ижодкор ёшлар уюшмаси ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шу йил 30 июндаги ёшлар қурултойида сўзлаган нутқи мамлакатимиз ёшлари интилишларига янги ўзанлар очди.
Нафақат иқтидорли фаол ёшларни, балки чекка ҳудудларда иш ва ўқиш жойига эга бўлмаган йигит қизлар учун ҳам янги майдонлар очди.
Ўз иқтидори билан танилган ёшлар ўз тенгдошларини ҳар томонлама фаолликка ундовчи янгича шижоат билан фаолиятга киришдилар.
Президентимизнинг Тошкент шаҳрининг Юнусобод мавзесида фаол ёшлар вакиллари билан учрашуви ёшларимизнинг чин маънодаги суянчи ва таянчи сифатида қайта ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият механизмини янгича қувват билан мустаҳкамловчи тузилмалар жорий этиш бўйича амалий қадамларга асос бўлди.
Ижодкор ёшлар уюшмасининг раиси этиб Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети талабаси Меҳриноз Аббосова раис этиб тайинланди.
Анвар ИКРАМОВ.

Комментариев нет:
Отправить комментарий