18 июля 2017 г.

Қашқадарё ёшлар иттифоқига раис сайланди

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Таджиев Одилжон Фотихжонович вилоят ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович, ёшлар иттифоқининг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича ёшлар иттифоқи олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгашининг раиси этиб 1987 йилда Яккабоғ туманида таваллуд топган, бунгача “Камолот” ЁИҲнинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси вазифасида фаолият олиб борган Сатторов Шомурод Зокирович сайланди.
- Ўзимга ишониб топширилган вазифаларни аъло даражада бажаришга бор куч-ғайратим билан ҳаракат қиламан, - дейди ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашига янги сайланган раис Ш.Сатторов. –  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида уюшмаган ёшлар орасига кириб бориш, уларнинг ўй-интилишлари билан қизиқиш, ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларини олдини олиш борасида бир қатор режаларни амалга оширишни ният қилиб қуйганман.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаш раиси вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тенглаштирилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий