Жорий йилнинг 25 июль куни вилоятнинг 3 та
туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
туман Кенгашларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш йиғилишида
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қарши шаҳри, Косон ва Муборак туман Кенгашлари таркибини сайлаш, туман Кенгаши раисини сайлаш
ҳамда Ижроия Қўмитаси таркиби тўғрисидаги масалалар киритилди.
Йиғилишда
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Саттаров Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган
учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон
ёшлар Иттифоқи, Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш олдида турган
долзарб вазифалар ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи Қарши
шаҳар Кенгашига Аллаев Даврон Доллиевич, Косон туман Кенгашига Суюнов Асрор
Ғуломович ва Муборак туман Кенгашига Рахмонов Акмал Жўрақўлович сайланди.







Комментариев нет:
Отправить комментарий