Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида мамлакатимизда амалга оширилаётган
кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак
маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пуҳта
ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев, туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот раҳбарлари, Шаҳрисабз шаҳри ва тумани ёшлари иштирок этди.
Унда Президентнинг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев, туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот раҳбарлари, Шаҳрисабз шаҳри ва тумани ёшлари иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев
ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар,
ўтказилаётган тадбирлар ҳақида сўз юритиб, ёшлар жамиятнинг энг илғор қатлами
сифатида ҳамиша қўллаб-қувватланиши, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол шахс бўлиб
вояга етишларини таъминлаш ҳукумат эътиборидаги энг асосий вазифа эканини
таъкидлади.
- “Камолот”
ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида Президентимиз Ҳаракат негизида
мутлақо бошқача принцип ва ёндашувлар асосида ишлайдиган, ёшларнинг ҳуқуқ ҳамда
манфаатларини ҳимоя қила оладиган, ҳар қандай расмиятчилик ва
кампаниябозликлардан ҳоли, ҳақиқий демократик ташкилот – Ўзбекистон ёшлар
иттифоқини тузиш ва 30 июнни мамлакатимизда “Ёшлар куни” сифатида нишонлашни
таклиф этганликларини ўзи ҳам ёшларга бўлган катта эътибор намунасидир, - деди вилоят
ҳокими.
Шунингдек, вилоятимизнинг иқтидорли
ва фаол ёшлари сўзга чиқиб, юртимизда ёшларга Юртбошимиз томонларидан
кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнун ҳолда ўз фикрларини билдирдилар.
Шундан сўнг ёшларнинг келгусидаги
режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақидаги таклиф-мулоҳазалар тингланди. Шаҳрисабзда
туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, ёш тадбиркорларни
қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса,
уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан
истиқболли режалар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати
раҳбари Аҳрор Содиқов.










Комментариев нет:
Отправить комментарий