31 июля 2017 г.

Биз одам савдосига қаршимиз

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгашининг ташаббуси билан туман маънавият тарғибот маркази ва маданият бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 29 июль куни Шаҳрисабз шаҳарининг қадимий қисми, Амир Темур ҳиёбонидаги анфитеатрида Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон! шиори остида 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш кунига бағишлаб, Биз одам савдосига қаршимиз мавзусида театрлаштирилган оммавий-сиёсий тадбир акцияси ўтказилди.

Тадбирда шаҳримиз ва туманимизнинг уюшмаган ёшлари, уларнинг ота-оналари, шу ерда дам олаётган кенг жамоатчилик вакиллари, туман ички ишлар бўлимининг вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни туман маънавият тарғибот маркази раҳбари Шаҳло Тоғаева кириш сўзи билан очаркан, бу глобал муаммонинг инсоният бошига солаётган оғир мусибатлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
Хусусан, одам савдосидан дунёда энг кўп вояга етмаган ёшлар, хотин-қизлар жабр кўраётганлиги, бу уюшган жиноий гуруҳлар учун даромад топишнинг энг фойдали усулига айланаётганлиги айтиб ўтилди.
Статистик таҳлилларга қараганда бир йилда 2 миллиондан зиёд дунё аҳолиси, айниқса, ёшлар хотин-қизлар Одам савдосининг қурбонига айланишаяпти.
Шундан сўнг, туман ички ишлар бўлимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари подпольковник Шерзод Шокиров ”Одам савдосидан жабр кўрган туманимиз фуқаролари, уларнинг аччиқ қисмати, бу борада Жиноят ишлари бўйича туман судида кўрилган ишлар хусусида тўлиқ ахборот берди. Бу иллатнинг илдиз отишида энг аввало фуқароларимизда, хусусан, уюшмаган ёшларимизда ҳуқуқий саводхонликнинг етишмаётганлиги асосий сабаб эканлигини айтиб ўтди. Айрим ота-оналаримиз мўмай даромад топишни ўйлаб, фарзандларини тўғри келган одамларнинг қўлига ишониб топшириб юбориб, ҳорижга ишлагани чиқариб, сўнгра ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилиб фарзандларидан хат-ҳабар йўқлигидан хавотирда эканликларини билдиришган. Буларнинг орасида эса касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари борлиги эса янада аянчли ҳолатдир.
Шерзод Шокиров Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳар ва туман Кенгашларининг илк фаолиятларига ўз тилакларини билдириб, ҳамиша ҳамкорликда ишлашлигини билдириб ўтди.
Тадбир давомида туман маданият бўлимининг иқтидорли ёш хонандалари Ватанни, юртни улуғловчи концерт дастурларини намойиш этишди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу тадбир сўнггида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгаши раиси Абдушукр Янгиев ва тадбир ташкилотчилари шу ерда ҳозир бўлган кенг жамоатчиликнинг Одам савдоси билан боғлиқ кўплаб саволларига қонунларимизда белгиланган нормалардан келиб чиқиб жавоб беришди. Бу фуқаролар билан тўғридан тўғри мулоқотлар эса уларга ҳуқуқий маълумотлар беришда муҳим ўрин тутди.
Тадбирда ёшлар умуман бу ерда ҳозир бўлганлар билан Одам савдосига доир саволлар викторинаси ўтказилди. Унда Одам савдосига доир халқаро ҳуқуқий нормалар, Ўзбекистонда бу борада қабул қилинган қонунлар юзасидан тузилган саволларга аниқ, тўғри жавоб берган 10 нафар ёшларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгаши томонидан янги босмадан чиққан китоблар совға тариқасида улашилди.
Тадбир сўнггида жорий йилнинг 30 июнида Президентимиз ташаббуси билан асос солинган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад-вазифалари, моҳияти ва ваколатлари ҳақида туман Кенгаши раиси Абдушукр Янгиев атрофлича маълумот берди.

Сарварбек ПРИМОВ. Kesh газетасининг жамоатчи муҳбири.

Комментариев нет:

Отправить комментарий