21 июля 2017 г.

Коллеж етакчиси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси этиб сайланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев Қашқадарёга ташрифи буюриб, туманлардаги уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказган эди.

Ушбу учрашувлар давомида ёшларнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгашига ҳам раис сайланди.

Ушбу лавозимга 1987 йилда туғилган, 2014-2017 йилларда Шаҳрисабз технологиялар касб-ҳунар коллежи бошланғич ташкилот етакчиси, жорий йилнинг январь ойидан буён ушбу коллежнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Абдишукур Янгиев сайланди.

Аҳрор Содиқов.
Фото мухбир: Нуржаҳон Фармонов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий