29 июля 2017 г.

Қашқадарёда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг барча маҳаллий Кенгашларига раис сайланди

Жорий йилнинг 24-29 июль кунлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман Кенгашларининг  кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши таркибини ва туман Кенгаши раисини сайлаш ҳамда Ижроия Қўмитаси таркиби тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Саттаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаган бўлса, туман ҳокимлари Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш олдида турган долзарб вазифалар ҳақида маъруза қилди.
Қуйида вилоятнинг 15 та шаҳар ва туман Кенгаши раислигига янги сайланган раҳбарлар билан танишишингиз мумкин:
1. Аллаев Давронбек Долли ўғли (Қарши шаҳри)
2. Исламов Шерзод Халилович (Шаҳрисабз шаҳри)
3. Тиловатов Абулвафо Фозилович (Қарши тумани)
4. Хайдаров Ризомат Шукиралиевич (Қамаши тумани)
5. Суюнов Асрор Гуломович (Косон тумани)
6. Шарапов Хуршид Умидиллаевич (Миришкор тумани)
7. Рахмонов Акмал Жўрақулович (Муборак тумани)
8. Янгиев Абдушукур Эркинович (Шаҳрисабз тумани)
9. Диёров Лазиз Қуқанович (Яккабоғ тумани)
10. Умаров Шухрат Азаматович (Нишон тумани)
11. Нормуродов Ойбек Абдимуминович (Деҳқонобод тумани)
12. Расулов Жасур Қурбонназарович (Китоб тумани)
13. Базаров Фарид Уралович (Ғузор тумани)
14. Бобоқулов Санжар Расулович (Чироқчи тумани)
15. Юлдошев Жасурбек Буаназарович (Касби тумани).



Аҳрор Содиқов.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари.

Комментариев нет:

Отправить комментарий