3 октября 2018 г.

Ремко Рейдинг Қашқадарёда: Зойир Муродов қашқадарёлик бўлиши мумкин


Қарши шаҳрида жойлашган вилоят “Ёшлар маркази” мажлислар залида Голландиядаги Амерсфорт концентрацион лагерининг 101 нафар ўзбек ҳарбий асирлари хотирасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда тадқиқотчи ва ёзувчи Ремко Рейдинг бошчилигидаги Нидерландия делегацияси аъзолари, нуронийлар, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

- Йигирма йил муқаддам Голландиядаги совет ҳарбий қабристонида 865 нафар номаълум аскар кўмилгани, уларнинг 101 нафари ўзбек асирлари эканини билдим, - дейди Ремко Рейдинг. – Маълум бўлишича, 101 аскар Германиянинг Собиқ Иттифоқ ҳудудига бостириб кирганининг биринчи ҳафтасида Смоленск яқинида асирга олишган ва улар ташвиқот мақсадида нацистлар томонидан босиб олинган Голландияга юборишади. Фашистлар оч осиёликлар емак учун бир-бири билан қандай уришиб-талашишини кинокамерага тасвирга олишни исташади. Бироқ ўткир тиканли панжара ортидан улоқтирилган нонни асирлар ўзаро тенг бўлиб ейишгани уларнинг ҳафсаласини пир қилади.
Делегациянинг асосий мақсади — 101 аскар қариндошларини топишдан иборат. Бунинг учун олим Қарши, Бухоро, Самарқанд ва Чирчиқдаги архив маълумотларини ўрганишни бошлаган.
Лагерда асирда бўлган голландиялик битта маҳбус томонидан чизилган 9 та порттретдан фақат иккитагинасида “Ҳотам Қодиров” ва “Зойир Муродов” исмлари ёзилганди. Изланишлар натижасидаги тахминларга кўра, Зойир Муродов қашқадарёлик бўлиши мумкин.
Қонли уруш машаққатларига мардонавор бардош берган аждодларимизнинг яқинларини топишда ва уларнинг номлари тикланишида барчани фаолликка чорлаб қоламиз!
Аҳрор Содиқов.
Манба: www.zamin.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий